Компания тўғрисида

TBS Гуруҳи - Янги авлод ўғитларини ишлаб чиқаришда лидер ҳисобланади. Бизнинг компания юқори ҳосилдорлик ва ўсимлик соғломлигини таъминлайдиган, ўсимликларни ўстирувчи ва ривожлантирувчи натурал биостимуляторлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компания дунё мамлакатлари бўйича фермер ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади. Бизнинг маҳсулотлар мижозларимизнинг бизнесда юқори натижалар олишига кўмаклашаётганлигидан фахрланамиз.

Шунингдек, компаниямиз Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашган. Бизлар Ўзбекистон ҳудудида таниқли бренд ҳисобланган "Gifts of Uzbekistan" ва "Дары Узбекистана" савдо белгилари соҳиби ҳисобланамиз.

Бундан ташқари, компаниямиз Ўзбекистон Респубикасида энергетика ва қурилиш каби соҳаларда инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда фаол иштирок этмоқда. Бизлар Ўзбекистонда сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва инвестицион имконят излаётган қатор хорижий компаниялар учун ишончли ҳамкор бўлишга тайёрмиз.

Бизнинг мақсадимиз

мижозларимизга ўзида юқори сифат ва рақобатбардош нархни мужассам этган маҳсулот ва хизматлар таклиф этишдан иборат. Бизлар Сизларнинг юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсултларига бўлган талабингиз ва бизнес-мақсадларингизга эришишга кўмаклашиш, Сиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

Бизнинг ишлаш тамойилларимиз бу – сифат, ишончлилик ва масъулят

Ишончлилик – бу бизнинг ишимиз асосланадиган яна бир тамойил ҳисобланади. Мижозларимиз бизга ишонишларини тушунамиз ва биз уларни ноқулай ҳолатга тушмасликларига ҳаракат қиламиз. Ишончимиз комилки, мижозларимиз билан узоқ муддатли ва мувофақиятли муносабатларнинг асосий омили ҳисобланади.

Масъулят – бу ишимизнинг навбатдаги муҳим бир тамойили ҳисобланади. Биз маҳсулот ва хизматларимиз бўйича жавобгарликни ўзимизга оламиз. Биз мижозларимизнинг ҳуқуқларини ҳурмат қиламиз ва юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммоларни ҳал қилишга доимо тайёрмиз.

Мижозларимизнинг ўз бизнес мақсадларига эришишига ва бизнинг маҳсулот ва хизматларимиздан максимал қониқиш олишлари учун биз ўз тамойилларимизга риоя этиш ва мижозларимиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.